• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 января 2022

Тошкент вилоятида картошка қиёфасига киргизилган йирик партиядаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Қўлга олинганлар деярли 78 кг "опий" ва "гашиш" моддасини ичида картошка бўлган қопларга солиб, олиб кетмоқчи бўлишган.

665
0
Видеодан кадр

Бир гуруҳ шахслар гиёҳвандлик воситасини картошка қиёфасига киргизиб, олиб кетишаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар бермоқда.

13 январь куни соат 18:00 да Тошкент вилоятида Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ичида бир неча киши бўлган Damas автомашинаси кузатувга олинган.

Шундан сўнг, машина Тошкент туманининг Хасанбай маҳалласида тўхтаб, Damas'га ичида юк бўлган 3 дона қоп юкланаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

Мазкур қоплар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганда, уларнинг ичида картошка кўринишига келтирилган 481 дона ўрамлар борлиги аниқланди.

Ушбу ўрамлар ичида ўрами билан ҳисоблаганда 77,95 кг "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари яширинган бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу воситаларни қабул қилиб олиши керак бўлган хорижий давлат фуқароси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

665
0