Аввалроқ, Андижон вилоятида ўндан ортиқ дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
Маълум бўлишича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан ЖКкодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.