• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 января 2022

Андижонда "Ҳизб ут-Таҳрир" ғоялари бўйича сабоқ олаётган 12 нафар аёл ушланди

Аёллар бир уйда тўпланиб, ташкилот фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келган.

599
0
Андижон вилояти ИИБ

Андижонда ДХХ ва ИИБ ходимлари 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан диний экстремистик ташкилоти аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётган бўлган.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида, ушбу аёллар ҳозирда Туркияда бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

599
0