• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 января 2022

Тошкентда вакцина олмагани учун минг нафардан кўп ходим ишдан четлатилди

Шунингдек, эмланмаган яна 200 нафар ходим жазоланди.

562
0
Тошкент шаҳар ҳокимияти

Тошкентда вакцина олмаган ходимлар ишдан четлатилиб, айримларига жарималар қўлланилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилган. Натижада, тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди.

Вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жомеъ масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

562
0