• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 января 2022

ОТМ, мактаб ва академик лицейларда дарслар онлайнга ўтказилади

Ўқувчи ва талабаларга дарслар бир ой муддатда масофавий шаклда олиб борилади.

1000
0
edu.uz

Ўзбекистонда мактаб ва хусусий мактаб, олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" Telegram-канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Шунингдек, талабалар учун темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

1000
0