• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 21 января 2022

"Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Мустафоев эса раис ўринбосари лавозимидан озод этилди.

1179
0
"Ўзбекнефтгаз” АЖ

Рустам Чўлиевич Шеров “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур тайинловга қадар Рустам Шеров Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, 2019 йил 24 июндан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Алишер Сайфуллаевич Мустафоев лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, бошқарув раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари углеводородлар қазиб олишни кўпайтиришга, янги нефть ва газ иншоотларини фойдаланишга топширишни тезлаштиришга, жараёнларни интенсивлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва замонавий ривожланиш усулларига йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга масъулдир.

1179
0