• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 января 2022

Текширув: Фирдавс Абдухолиқовнинг қариндошларига тегишли МЧЖга бюджетдан катта пул ажратилган

Кинематография агентлиги агентлик директори Фирдавс Абдухолиқовнинг қариндошларига тегишли корхона билан шартномалар тузишда ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимлашда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани тасдиқланди.

707
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлаётгани тўғрисида хабар тарқалди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Қайд этилишича, кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси – Ф.Абдухаликов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. - Ф.Абдухаликовнинг турмуш ўртоғи 70 фоиз, Рашидова А.Ф. —Ф.Абдухаликовнинг қизи 20 фоиз, Абдухаликов А.Ф. — Ф.Абдухаликовнинг ўғли – 10 фоиз) Master Media Production and Broadcast МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлсада, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.

«Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида Sevimli телеканали (Master Media Production and Broadcast МЧЖ) иштирокида «Орзулар палатаси» ва «Тузоқ» сериаллари суратга олинган.

Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, Master Media Production and Broadcast МЧЖ ҳамда MY-FILMS МЧЖ ўртасида «Орзулар палатаси» миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3 млрд сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 млрд сўм пул маблағлари “MY-FILMS" МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда Master Media Production and Broadcast МЧЖ ўртасида «Тузоқ» миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 млрд сўмлик икки томонлама шартнома имзоланган ва 1,8 млрд сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган», - дейилади хабарда.

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди.

707
0