• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 января 2022

Ўзбекистонда электр энергиясининг узилиши сабаби айтилди

Вазият Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши билан изоҳланган.

1697
0
Иллюстрация

Энергетика вазирлиги бугун, 25 январь куни республика бўйлаб электр энергиясининг узилиши сабабини очиқлади.

Маълум бўлишича, соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.

Бунинг натижасида, Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Бу эса Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси узилишига олиб келган.

Хабар берилишича, ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлик авария тафсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини маълум қилди.

1697
0