• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 января 2022

Пойтахт ҳокимлиги корхона раҳбарларидан ишчиларига вақтлироқ жавоб беришлигини сўрамоқда

Тошкент шаҳар ҳокимяти пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

589
0

Бугун, 25 январь куни мамлакатда кузатилган электр таъминотидаги узилишлар натижасида Тошкент метрополитени ўз фаолиятини қисқа муддатга тўхтатди. Шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда.

Пойтахт ҳокимлигининг айтишича, ҳозирда юқоридаги носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган ва ҳокимлик ҳузуридаги Вазиятлар марказида туну-кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Шу сабабли, бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш ва корхоналарда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб беришни тавсия қилиб мурожаат қилди.

589
0