• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 25 января 2022

"Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди" — DABS

Афғонистон миллий электр компанияси Ўзбекистонда электр энергияси узилиши ортидан мамлакатга экспорт тўхтаганини маълум қилди.

1156
0
ИЭС

Ўзбекистон мамлакатдаги кенг кўламли узилишлар туфайли Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди. Бу ҳақда Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Матбуот хизмати хабар берди. 

"Марказий Осиё электр энергетикаси тизимидаги айрим техник носозликлар туфайли Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда электр энергияси узилиб қолди. Бу муаммо натижасида, Ўзбекистондан мамлакатга импорт қилинадиган электр энергияси узилиб қолди. Яхшиямки, DABS техник гуруҳи биринчи марта Туркманистон электр энергиясини Кобулга улашга муваффақ бўлди", - дейилади хабарда.

Компания хабарига кўра, 3 давлатдан келган техник гуруҳлар Марказий Осиё электр тизимидаги муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш устида ишламоқда.

1156
0