• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 января 2022

Тошкентга яқин соатлар ичида сув берила бошланади

Ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

999
0
t.me/kommunaluzb

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келган.

Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди. Ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Яқин соатлар ичида Тошкент шаҳри сув таъминоти олдинги маромига қайтади.

“Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов "Қодирия" сув иншоотида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўз назоратига олди", - дейилади хабарда.

999
0