• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 января 2022

Тошкентда террорчилик ташкилотининг 30 нафарга яқин аъзоси ушланди

Ушланганлар асосан вилоятдан пойтахтга ишлашга келган ёшлар экани маълум бўлди.

934
0
Тошкент вилояти ИБББ / иллюстрация

Тошкентда “Тавҳид ва жиҳод катибати” бир гурух аъзолари ушланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.

Аниқланган “Тавҳид ва жиҳод катибати” тарафдорларининг сони 30 нафарга яқин бўлиб, ёшлардан иборат эканлиги, уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

934
0