• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 января 2022

Тошкентда хитойлик эркакнинг бўйнидан бўғиб, пулларини ўғирлаб кетган қизлар қамалди

Улар эркакни телефон орқали чақириб, машинасида кетаётганда унга сиркага ботирилган мато билан ташланишган.

934
0
UzNews.uz

Хитойлик эркакни тунаган аёлларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди.

Судда маълум қилинишича, Д.Х. ўзининг таниши вояга етмаган У.А. билан тил бириктириб, таниши хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилишади. Улар уни телефон орқали чақиришган.

Аёллар эркакнинг автомашинасида кетаётганда Д.Х. куч ишлатган ҳолда унинг бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босган. Аммо, эркак ҳушидан кетишнинг ўрнига машинани тўхтатиб, қочиб кетган.

Шундан сўнг, Д.Х. ва У.А. автомашина юкхонасидан хитойлик эркакка тегишли бўлган ХХР фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, $5,5 минг, 2 минг Хитой Юани, 15 минг Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни талон-торож қилиб, унга жами 61,577 млн сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинишади.

Бундан ташқари, Д.Х. ва У.А. хитойлик эркакка тегишли бўлган ҳужжатларни далага ташлаб, йўқ қилишади.

Мазкур аёлларга нисбатан суд ҳукм чиқарди.

Унга кўра, Д.Х.га нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, У.А.га нисбатан эса 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, жабрланувчи фойдасига 10 млн 651 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

934
0