• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 января 2022

"Ҳизб-ут Таҳрир" экстремистик ташкилот ғояларини тарғиб қилган шахслар 5 йилга қамалди

Жиззахлик икки эркак конституциявий тузумини зўрлик билан ағдариб, ўрнига халифалик давлатини қуришга асосланган материални интернетда тарқатиб келишган.

364
0
Видеодан кадр

Жиззах вилоятида "Ҳизб-ут Таҳрир" экстремистик ташкилотининг ғояларини тарғиб қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди.

Судда маълум қилинишича, Жиззах шаҳрида яшовчи 27 ёшли А.С. ва 33 ёшли Ф.Т. интернет орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган, шунингдек конституциявий тузумини зўрлик билан ағдариб, ўрнига халифалик бошқарувига асосланган давлат қуриш ғояларини тарғиб қилувчи материалларини ўзларининг яқин қариндошлари орасида тарқатиб келишган.

Бундан ташқари, Х.А. 2021 йилнинг май ойида Telegram-гуруҳ очиб, 6 нафар яқин қариндоши ва ўртоқларини аъзо қилган ҳолда мунтазам равишда турли тақиқланган материалларни тарқатиб келган.

Унинг таъсирида, Т.Ф. ва гуруҳ аъзолари ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлаб, айримлари шу материалларни интернетда тарқатишган.

Аниқланишича, Ҳ.А. Facebook'да саҳифа очиб, "Ҳизб-ут Таҳрир"нинг бошқа давлатдаги аъзолари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг саҳифасидаги материалларни ўзининг яқин қариндошлари орасида тарқатиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, алоқадор шахсларнинг барчасининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди.

Унга кўра, 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Х.А.га нисбатан 5 йил 3 ой муддатга, Т.Ф.га нисбатан эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, жиноятга алоқадор бошқа шахсларга нисбатан тергов якунланмагани сабабли алоҳида иш юритувига ажратилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

364
0