• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 января 2022

Тошкент вилоятида чамадонга солинган аёл мурдаси топилди

Вилоят прокуратураси аёл осиё миллатига мансуб эканини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

1174
0
UzNews.uz

Тошкент вилоятидан аёл мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот берилишича, 2022 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 21:30 ларда Оҳангарон тумани Гулобод маҳалласидан Паркент тумани «Қизилтоғ» қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30–35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

1174
0