• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 января 2022

"Ўзбекистонликлар Россияда 'регистрациясиз' юриш муддати ҳали 15 кунга узайтирилгани йўқ" — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида бўлишининг янги тартиби ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

588
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан вақтинча бўлиши мумкинлигига доир тартиб кучга киргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида ва Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 2021 йил 17 июнь куни имзоланган.

Битимнинг 1-моддасига кўра, бир томон давлати ҳудудида вақтинча бўлиб турган бошқа томон давлатининг фуқаролари 15 кун мобайнида келиш давлатининг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) мажбуриятидан озод этилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 20 январь куни мазкур халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига мамлакат томонидан давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақида тегишли билдиришномани юборган.

Битимнинг 4-моддасига кўра, битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари томонлар тарафидан бажарилгани тўғрисида охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали қабул қилинган санадан кучга киради.

"Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган битим кучга кирмаган, зеро Россия томонидан тегишли давлат ички тартиб-таомиллари ҳали якунланмаган", дея ёзади вазирлик Матбуот хизмати.

588
0