• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 января 2022

Ўз боласини айиқ қафасига ташлаб юборган она ҳақида маълумот берилди

Аёл ОТМлардан бирининг ўқитувчиси бўлган. У оилавий муаммолар сабаб тушкунликка тушиб қолган.

2393
0
Видеодан кадр / daryo.uz

Аввалоқ, Тошкентдаги ҳайвонот боғида она ўзининг 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мазкур аёл бўйича маълумот берди.

Унга кўра, она 1991 йилда туғилган ҳамда Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қумариқ” МФЙ Обод кўчаси 45 уйда яшовчи фуқаро З.Т. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, З.Т. ҳозирга қадар ўз отаси Ю.Т.га тегишли мазкур хонадонда 2 нафар фарзанди билан истиқомат қилиб келган.

Шунингдек, З.Т. билан суҳбат давомида пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи Н.К. эса айни вақтда Россияга кетган бўлган.

Ҳозирда аёл эри билан бирга яшамаётганлиги сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолганлиги маълум бўлди.

У З.Т. билан муқаддам Сергели туманидаги Янги Бунёдобод маҳалласида ижарада яшаган.

Ажрим ёқасидаги мазкур оиладаги ҳолат МФЙ масъуллари томонидан кўп бора ўрганилган, оилани яраштириш чоралари кўрилган.

Маълумотига кўра, З.Т. 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Ҳозирда ҳодисадан жабрланган қизга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аёлга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "в" банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2393
0