Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди. Бу Даввлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд туманида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс 3 нафар фуқарони "Ўзбекистон-Россия-Туркия-БАА-Буюк Британия-Мексика-АҚШ" йўналиши орқали Қўшма штатларга юбориш учун уларнинг ҳар биридан $20 минг талаб қилиб, жами $60 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқароларга йўлга чиқишдан аввал уларнинг ҳар бири ПЦР-тест маълумотномасига ва ҳисобида $5 минг бўлган VISA-картага эга бўлишлари кераклиги тушунтирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарнинг хорижий давлатлардаги жиноий алоқаларига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.