• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 февраля 2022

Самарқандда кекса отахоннинг бошига тепган йигит узр сўраб чиқди

У ва уни видеога олган йигит нима учун бу ишни қилишганини айтиб беришди.

978
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқандда ёши катта эркакни бошига тепгани вояга етмаган йигит ИИБга олиб келингани ҳақида хабар берди.

"Соат 7 эди. Биз компьютер хонага кетаётган эдик. Шу ўртоғим Акрам менга видеога ол деди. Нега десам, кейин кўрасан деди. Кейин, у бориб шу кишини тепди. Мен унга айтдим, нега ундай қилдинг. У ҳам кимнингдир отаси, бобоси. Беш кундан кейин, унга Telegram'дан унга жўнатдим. Ёшлик қилдим. Бошқа бундай ишлар бўлмайди. Яхши бола бўламан. Ҳар куни китоб ўқиман", - дейди ҳолатни видеога олган йигит.

"24 январь куни оқшомда жўрам билан "Пайнет"га борганимда, бир ёши катта инсонни кўрдим. Уни бориб мен тепдим. Бу ишимдан пушаймонман. Бошқа қайтарилмайди", - дейди кекса эркакни тепган йигит.

Вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, йигитларга нисбатан Республика ўғил болалар таълим тарбия муассасага жойлаштириш бўйича жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига илтимос нома киритилди.

Эслатиб ўтамиз, уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилгани ҳақида хабар бергандик.

978
0