• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 февраля 2022

Фарғонада 25 та кийим-кечак дўкони ёниб кетди — видео

Ёнғинга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Қутқарув экипажи ҳодиса жойига 4 дақиқада етиб борган.

884
0
Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 1 февраль куни соат 06:23 да Фарғона вилояти Қува тумани "Ғалаба" МФЙ Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор) тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

Хабарга кўра, ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27 да етиб бориб, ёнғин 07:37да ўчирилди. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБлари раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

884
0