• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 1 февраля 2022

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади

Мамлакат йирик электр таъминотидаги узилиш туфайли тўхтатилган электр энергияси экспортини қайта йўлга қўйди.

668
0
pixabay.com

Ўзбекистон Афғонистонга январь ойи охирида йирик электр таъминотидаги узилиш туфайли тўхтатилган электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади. Бу ҳақда UzNews.uz'га Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистондаги блэкаут бартараф этилганидан сўнг, Афғонистонга электр энергияси экспорти тикланди", - деди вазирлк матбуот котиби Эльмира Бекмуродова.

Маълумот учун, 25 январь куни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда электр энергиясида катта узилишлар юз берди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 27 январь куни бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти тўлиқ тикланганини маълум қилди. 

668
0