Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ургут туманида ИИО ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, унда Урут шаҳрининг Гулистон кўчасида яшовчи 38 ёшли фуқаро шаҳардаги Навоийшоҳ кўчасида жойлашган уйларнинг бирида "арена" ташкил қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштираётгани ва қимор ўйини ўтказаётгани аниқланди.
Суриштирувлар давомида, 30 нафар фуқаро ўзларига тегишли бўлган хўрозларни олиб келганлиги маълум бўлди. Шунингдек, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.
Хўроз уриштириш "арена"сига 400 нафардан ортиқ фуқаро келган ва улар орасида 35 нафар вояга етмаганлар ҳам борлиги маълум бўлди.
ТАшкилотчининг ёнидан эса томоша келганлардан йиғиб олинган жами 5 млн 726 минг сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.