• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 февраля 2022

Ўз боласини айиқ қафасига ташлаган она руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди

Прокуратура мазкур аёл бўйича қўшимча маълумот берди.

902
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ бўлган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Прокуратура хабарига кўра, иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аёл эри билан бирга яшамаётганлиги сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолганлиги ҳақида хабар бергандик.

902
0