• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 февраля 2022

Андижонда 1,6 млн АҚШ долларидан ортиқ пулларни хорижга олиб кетаётганлар ушланди — видео

ДХХ чет валютасини хорижга чиқариш билан шуғулланувчи жиноий тўда етакчиси ва аъзоларини қўлга олди.

741
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Наманган ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирида катта миқдордаги чет валютасини хорижга чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг чегара олди ҳудудида яшовчи 1990 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Damas тўхтатилиб, текширилган.

Натижада, унинг салонида 968 минг 900 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, ушбу тумандаги ёғоч бозорида уни кутиб турган 1964 йилда туғилган, муқаддам судланган жиноий шериги ҳам ушланиб, унинг Damas'да бўлган 672 минг 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиб яшаётган ушбу гуруҳ етакчиси қирғизистонлик 1974 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳрида ва гуруҳ аъзолари бўлмиш 5 нафар Қирғизистон фуқаролари Андижон шаҳрида қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 1 млн 641 минг 106 минг АҚШ долларининг мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

741
0