• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 февраля 2022

Россиядан Самарқандга учган самолёт йўловчининг мазаси йўқлиги сабаб Қозоғистонга қўнди

Бортида 56 нафар йўловчи бўлган ҳаво кемаси фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

589
0
t.me/uzbairportsuz

"Санкт-Петербург-Самарқанд" йўналишида AFL-2870 рейсини амалга ошираётган "Аэрофлот" самолёти Қозоғистонда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 3 февраль куни соат 10:56 бортдаги Ўзбекистон фуқароси бўлган йўловчининг юрак хасталиги туфайли тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлгани сабаб экипаж самолётни Қизилўрда аэропортига қўндиришга қарор қилган.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ҳамда малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Бортида 55 нафар йўловчиси бўлган самолёт эса Тошкент вақти билан соат 12:20 да Самарқанд аэропортига қўнди.

589
0