• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 февраля 2022

Сенаторлар зарарли интернет контентидан ҳимоя қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборади

Сенат йиғилишида ўзбек интернет сегментида 130 га яқин маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи гуруҳ, саҳифа ва каналлар аниқлангани маълум қилинди.

593
0
Сенат

Олий Мажлис сенати Матбуот хизматининг хабар қилишича, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи 130 га яқин гуруҳ, саҳифа ва каналлар мавжудлиги аниқланган, уларда 2 646 та материал (фото, видео, матнли ва бошқалар) тарқатилган.

Таъкидланишича, бадиий фильм, реклама (жумладан, кўчалардаги баннерлар), мусиқа ва клипларда фақат пул, бойлик ҳамда маънавиятсизлик тарғиботи мавжуд. Айрим ҳолларда мутлақо миллий маънавиятга зид кўринишлар, саҳналар намойиш этилмоқда.

Шу боис ўқувчи ёшларнинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар, диний адоватни қўзғатувчи, таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар, тотализаторлар, оилавий қадриятларни инкор этадиган ҳамда жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этадиган веб-ресурсларга қарши курашиш биргаликдаги устувор вазифа эканлиги таъкидланди.

Мажлисда сенаторлар Интернетда ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Uz доменида 2021 йилда қарийб 300 та порносайтлар аниқлангани ҳақида хабар бергандик

593
0