Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти Олот туманида М.Қ. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд темир йўл техникуми ўқитувчиси К.А. фуқаро Ш.ни 800 АҚШ доллари эвазига ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.