• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 февраля 2022

Жиззада ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди — видео

Машинада катта миқдорда тез ёнувчи маҳсулотлар бўлган.

828
0
Ижтимоий тармоқ

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 6 февраль куни соат 18:28 да Жиззах вилояти М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 977-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин содир бўлган.

Маълумотга кўра, ёнғин қутқарувчилари манзилга соат 18:45 да етиб боришган. Юк автомобилида кўп миқдорда енгил алангаланувчи ва ёнувчи маҳсулотлар (лак-бўёқ) бўлганлиги сабабли ёнғинни ўчиришга қўшимча куч ва воситалар жалб этилди. Айни вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, ёнғиндан кейинги ишлар бажарилмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

828
0