• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 февраля 2022

Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори Турғунпўлат Даминов вафот этди

Тошкент давлат тиббиёт институти собиқ ректори, ССВ педиатрия ИТИ директори Турғунпўлат Даминов 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

719
0
tma.uz

Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори, академик Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганди. Болаларда учрайдиган В вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чиқди ва амалиётга татбиқ этди. Кўпинча чақалоқлар ўлимига сабаб бўладиган нафас йўллари касалликлари белгиларини аниқлади.

Марҳум Турғунпўлат Даминов — педиатр-инфекционист олим, Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач ҳамда тиббиёт фанлари доктори ҳисобланади.

Т.Даминов 1997 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг биринчи котиби «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» бош таҳрир ҳайъати аъзоси ҳамда Полша тиббиёт фанлари академияси академиги ҳисобланади.

Шунингдек, 1997 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

719
0