Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яшнобод тумани “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлимининг Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш хизмати бошлиғи Ф.Х. фуқаро Б.нинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб бериш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.