• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 февраля 2022

Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Президент Самарқандда қурилаётган Имом Бухорий мажмуаси, Урганчдаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси ва Бўстонлиқдаги туристик зона тақдимоти билан танишди.

440
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда Самарқандда қурилаётган Имом Бухорий мажмуасининг ички ва ташқи кўринишига оид чизмалар кўриб чиқилди.

Унга кўра, мажмуа деворлари миллий нақшлар, пардозбоп тошлар билан сайқалланади.

Имом Бухорий мақбарасида наққошлик ва хаттотлик санъати уйғунлашади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади. Барча пардозлаш ишларида ёрқин, “иссиқ” ранглардан кўпроқ фойдаланилади.

Қайд этилишича, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган.

Лойига кўра, у ерда университет, мактаб ва боғча, IT парк, фан ва маданият марказлари, спорт мажмуаси барпо этилади.

Шаҳарча марказида Муҳаммад ал-Хоразмий майдони бўлади, буюк алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади. Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ҳам қурилмоқда.

Шунга яқин жойда минг ўринли санъат саройи бунёд этиш ҳам мўлжалланган. У ерда Хоразм лазгиси анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва кенг ёйиш замонавий шароит яратилади. Турли тадбирлар, концертлар ўтказилади.

Тақдимотда маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган.

160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади.

Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёси бўйида экотуризм объектлари барпо этилади. Бунинг аввало қулай транспорт тизими йўлга қўйилади. “Чорвоқ дарвозаси” ва “Юсуфхона” ҳудудларида дам олиш жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади.

Ҳудуднинг хушманзара табиати ва рельефини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғлар, пикник жойлари, велосипед йўлаклари ташкил қилинади.

Шундай лойиҳа Чимён ҳудудида ҳам режалаштирилган.

Давлат раҳбари бу мажмуалар оммабоп бўлиши зарурлигини таъкидлаб, барча юртдошларимиз, турли касб эгаларига мос арзон ва қулай хизматлар таклиф этиш вазифасини қўйди.

Тошкент шаҳрини ёндош ҳудудга кенгайтириш, янги қуриладиган мавзеларни инфратузилма ва транспорт хизматлари билан таъминлаш бўйича лойиҳа концепцияси ҳам кўриб чиқилди.

440
0