Айни вақтда “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларни етказиб беришда шартнома шартлари бўйича олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаяпти. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-саҳифасида маълум қилди.
Депутат одамлардан 2005-2011 йилларда UzAuto Motors (GM Uzbekistan АЖ) томонидан енгил автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузганлар бўлса, ўша шартнома нусхаларини @Kusherbayevga_murojaatbot ботига юборишда ёрдам кўрсатишларини сўраган.
"Маълумотлардан фуқаронинг шахси эгасизлантирилган ҳолда таклифларни асослашда фойдаланилади.
Монополияни жиловлаш қийин бир вазиятда эзгу мақсад йўлида кўрсатаётган ҳамкорлигингиз учун олдиндан раҳмат", - ёзади Расул Кушербаев.