• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 февраля 2022

Навоийда ноқонуний қурилиш билан шуғулланаётган бир гуруҳ шахслар Google-map ёрдамида аниқланди — видео

Қўлга олинганлар суғориладиган ерларда ноқонуний равишда 13 та “дом" қуришган.

741
0
Видеодан кадр

Ўтган икки йил давомида олиб борилган профилактика чора-тадбирлари давомида Навоий вилоятида 19 минг гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан 177 таси ер участкаларини ноқонуний олиб қўйиш, 266 таси ноқонуний қурилиш билан боғлиқ, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Вилоятнинг Кармана туманида ер майдонларида ноқонуний қурилиш қилиш билан боғлиқ ҳолатлардан бири бартараф этилди.

Қайд этилишича, жиноий гуруҳ аъзолари туман ҳокимининг 2007 йил 15 августдаги қарорини асос қилиб, кўп қаватли уйлар қуриш учун сохта ҳужжатлар расмийлаштирган.

Маълум бўлишича, Кармана туманининг маълум бир ҳудуди Навоий шаҳрига ўтказилганда давлат захирасидаги ер участкалари бўлган.

Бир нечта шахслар ушбу майдонда ҳар бири 6 сотихдан иборат 13 та “дом” қуриб, ўз танишлари номига расмийлаштиришган.

Қайд этилишича, Google-map кузатув тизими ушбу қоидабузарликни аниқлашга ёрдам берган.

Тасвирлардан кўриниб турибдики, илгари қишлоқ хўжалиги учун фойдаланилган ерларда сўнгги икки йил ичида қурилиш ишлари олиб борилган.


Ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланиб, тергов бошланганидан сўнг гуруҳ аъзолари прокуратура уларнинг ерларини тортиб олмоқчи бўлганини даъво қила бошлаган.

Бунинг учун улар бир қатор оммавий ахборот воситалари ва блогерларга ёлғон маълумотлар беришни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

741
0