Аввалроқ, Андижон вилояти Асака туманида 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилганлиги ҳолати ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсудтиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан "Асака в.л." хусусий корхона раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми бўйича тўпланган маъмурий жавобгарликка оид иш ҳужжатлари 9 февраль куни судга юборилди.
Ушбу ҳолатда табиатга 18 млн 360 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.