• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 2022

Ўзбекистонликларга карантин даврида пенсия тўланади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича президент қарори имзоланди.

781
0
UzNews.uz

“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади. Илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган.

Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди.

Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.

Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида карантин ва одамлар учун хавфли бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши билан боғлиқ чеклаш чора-тадбирлари (карантин) белгиланган тартибда жорий этилган тақдирда, фуқароларга пенсия тайинланади.

Қонунга кўра, автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Шунингдек, қуйидагиларнинг қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

— Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

— Ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

781
0