• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 2022

Президент Самарқанд халқаро аэропортини кўздан кечирди — фото

Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўрганиш ишларини бошлади.

724
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечирди.

Маълумки, бу "ҳаво дарвозаси" қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган эди. Бугунги кунда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

Мирзо Улуғбекнинг буюк мероси Самарқанднинг тимсолига айланган. Шу боис янги аэропорт биноси аллома бобомизнинг "Зижи жадиди Кўрагоний" китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Аэропортда “очиқ осмон” режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилади.

724
0