Яшнобод туманида яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, тумандаги “H.B.” МЧЖ норасмий вакили Г. унга яроқлилик муддати ўтганлиги сабабли “G.” МЧЖ томонидан қайтарилган жами 1 000 дона “Прометей” номли дори воситасини “H.B.” МЧЖга қайтармасдан, шундан 269 донасини сотиб юборган.
Қолган 731 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўзи яшаб келаётган хонадонда сақлаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.