• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 15 февраля 2022

UzAuto Motors эски автомобилларни сотиш ва алмаштириш учун онлайн платформани ишга туширади

Тошкентда янги мултибрендли автомобиль комплекси ҳам ташкил этилади. Тегишли шартнома Қозоғистон компанияси билан имзоланди.

1010
0
UzAuto Motors

Тошкентда янги мултибрендли автомобиль комплекси ва автомобиль онлайн-маркетплейси (савдо майдончаси) ташкил этилади. Бу бўйича Auto Motors ва Allur Group АЖ (Қозоғистон) ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди, дея хабар берди Auto Motors Матбуот хизмати.

Шартома Қозоғистон бош вазири Алихон Смаиловнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида амалга оширилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда янги кўп функцияли автокомплекс ҳамда эски автомобилларни сотиш ва алмаштириш учун онлайн-маркетплейс лойиҳасини амалга ошириш 150 дан ортиқ иш ўрнини яратиш имконини беради.

Кўп функцияли сотув комплекси автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича илғор жиҳозларга эга замонавий марказ бўлади. Маркетплейс мижозларга Trade-In дастури бўйича хизматларни, шунингдек, турли брендларнинг пробегли автомобиль моделларини сотиб олиш имконини беради.

Қозоғистон ҳукумат раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида UzAuto қозоғистонлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 650 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома имзолади. Бу нафақат Қозоғистон ҳудудида, балки Ўзбекистонда ҳам ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиради.

1010
0