• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2022

Тошкентдаги Космонавтлар майдони реконструкция қилинади

Реконструкция майдон ёдгорликлари сақланиб қолган ҳолда амалга оширилади. Таъмирлаш жараёнида боғ замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида янгиланади.

729
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Космонавтлар майдони ёдгорликлари сақланиб қолган ҳолда реконструкция қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Космонавтлар майдонида Владимир Жанибеков ҳайкали атрофидаги гранит плиталар ҳозирги кунда яроқсиз аҳволга келиб қолган.

Қайд этилишича, йўлаклар ҳам таъмирга муҳтож бўлиб, ёғингарчилик пайтларида майдонда ёмғир сувлари йиғилиб, йўловчиларга ноқулайлик туғдираётган эди.

Шу сабабли малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ майдондаги ёдгорликларни сақлаган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди.

Таъмирлаш жараёнида боғ замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида янгиланади, йўлаклар тартибга келтирилади ва кенг кўламли ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

729
0