• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 февраля 2022

ИИО ходимлари томонидан шифохонага олиб кетилган шахс ўлик ҳолда қайтди

Марҳум ичкиликка ружу қўйган шахс сифатида ҳисобда турган. ИИВ ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.

569
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 20:30 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани яшовчи А.К. ИИОга мурожаат қилиб, шу туманнинг Чандир қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган С.Х. кўчада маст ҳолатда қўни-қўшнилар билан жанжаллашиб, уларнинг тинчлигини бузаётганлигини маълум қилган.

Воқеа жойига етиб борган профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштириб, маст ҳолатда бўлган, соғлиқни сақлаш органларида спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс сифатида ҳисобда турувчи С.Х.ни Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиалига жойлаштирган.

Шу куни соат 23:40да С.Х.нинг соғлиғи ёмонлашиб, шифокорлар томонидан бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у 12 февраль куни соат 01:30да “Алкоголдан ўткир заҳарланиш оғир даражаси, аспирацион синдром, алкоголь комаси ўткир нафас етишмовчилиги II-III-даражаси, ўткир юрак қон томири етишмовчилиги II-даража” ташхиси билан вафот этган.

Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинган ва ўрганиш натижасига кўра, С.Х.нинг танасида тан жароҳати ва бошқа жисмоний куч ишлатиш билан боғлиқ белгилар аниқланмаган.

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

569
0