• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 февраля 2022

Сурияда жанговор ҳаракатларда иштирок этган террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзининг ўғли билан “Жиҳод” учун Сурияга бориб, МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида юрган ўзбекистонлик қўлга олинди.

616
0
t.me/xavfsizlik_uz

Маълум қилинишича, 1969 йил Хива шаҳрида туғилган Д.У. 1994 йилда туғилган ўғли Д.Х. билан биргаликда 2009-2015 йилларда Россияда меҳнат мигранти сифатида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолади.

Натижада, 2015 йилнинг сентябрь ойида ота-бола ўзларининг шахсини ошкор қилмаслик мақсадида Тожикистоннинг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурия давлатига боришади ҳамда “Ислом Давлати” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговор ҳаракатларда иштирок этишади.

Кейинроқ, Д.У. Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Д.У. ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Қайд этилишича, қўлга олиш вақтида Д.У. фаол қаршилик кўрсатган бўлса, кейинги жараёнларда у ўзининг “жиҳод” қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганлигини билдирган.

Ҳозирда Д.У.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Д.У.нинг ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган.

616
0