• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 февраля 2022

Ўзбекистонда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади

Навоий вилоятининг Учқудуқ ва Томди туманларида янги табиий ҳудудлар ташкил этилади.

507
0
UzNews.uz

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ, Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 минг гектар бўлган "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ташкил этилади. Томди туманида умумий майдони 40 минг гектар бўлган "Ақтау-Томди" қўриқхонаси пайдо бўлади.

Шунингдек, "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг хўжалик фойдаланишдаги ерлари ушбу ҳудудларда жойлашган ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолиши белгиланди.

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва "Ақтау-Томди" давлат қўриқхонаси Экология давлат қўмитаси тасарруфида бўлади.

Жорий йилда боғ ва қўриқхонани молиялаштириш Экология давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш жамғармаси ҳисобидан, 2023 йилдан бошлаб Навоий вилояти маҳаллий бюджети, Экология жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган. қонун билан тақиқланган.

507
0