Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Самарқанд вилоятида Н.Ю. дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, М.га хорижда ишлаб чиқарилган COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган Remdesivir номли дори воситасини ҳар бирини 350 минг сўмдан сотишга келишган.
У жами 500 дона дорини 16 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.