• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 18 февраля 2022

Ўзбекистонда тентпеггинг федерацияси яратилди

Янги федерация Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

541
0
Миллий Гвардия

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади тентпеггинг спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, спорт орқали аҳоли, айниқса ёшларни спортга, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.

Шунингдек, тентпеггинг ҳамда бошқа турдош спорт турлари бўйича маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт тадбирларини ўтказиш, халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишдан иборат.

Маълумот учун, ушбу мусобақанинг маъноси шундан иборатки, найза ёки қилич билан қуролланган чавандоз от миниб кетаётган вақтида ердаги кичик бир нарсани тешиб, уни найзага илиб олиши керак бўлади. 

541
0