• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2022

Навоийда эскалатордан қулаган боланинг аҳволи яхшиланиб бормоқда — ССВ

Бобоси билан эскалатордан тушиб кетган 3 ёшли набиранинг аҳволи маълум қилинди.

669
0
ССВ

Шу йилнинг 18 февраль куни Навоий шаҳрида савдо мажмуасидаги эскалатордан бобоси билан бирга қулаб тушган 3 ёшли набира оғир аҳволда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.

Жорий йил 23 февраль ҳолатига кўра, 3 ёшли беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда.

Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.

Шунингдек, боланинг аҳволи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда.

Бемор яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.

669
0