Фарғона вилоятида 30 нафар талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Ш.И., М.А., Ж.О. ва Н.У.лар фуқаро М.дан Қирғизистоннинг Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчириб бериш эвазига 67 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.