• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2022

Самарқандда террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган 8 нафар шахс ушланди

Уларга бош бўлган фуқаро “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг Қирғизистондаги вакилининг кўрсатмалари асосида иш олиб борган.

531
0
Иллюстрация

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи А.О. бошчилигидаги 8 нафар маҳаллий фуқаро ижтимоий тармоқларда виртуал халқа тузиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланди.

Шунингдек, мазкур гуруҳ етакчиси А.О. интернет тармоғи орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти ғоявий раҳномаларидан бири 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси М.Х. (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан алоқа боғлаб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида, “виртуал халқа” аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди ва халқа аъзоларига нисбатан ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми, 244 (прим-1) моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

531
0