• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 февраля 2022

Қаршида 10 туп кўп йиллик дарахтлар қўпориб ташланди

Айбдорларга 1,3 млн жарима солинди. Мазкур дарахтларнинг кесилиши табиатга 92 млн сўмлик зарар келтирди.

571
0
t.me/ecogovuz

Экология Қўмитаси хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтлар HYUNDAI русумли бульдозерда қўпориб ташланган.

Аниқланишича, кесилган дарахтлар хатловдан ўтказилганда 4 туп айлант ва 6 туп тут, жами 10 туп дарахт таг қисмидан қўпориб ташлангани маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 92 млн сўм табиатга етказилган зарар қўлланилди.

Инспекторларнинг саъй-ҳаракати билан “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида 1 дона тут, 1 дона айлант ва 45 дона терак дарахтлари кесиб ташланишдан сақлаб қолинди.

571
0