• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 февраля 2022

Тошкентдаги мактабда ўқувчиларга қизил галстук тақдирилди

Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

1256
0

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

Хабарда айтилишича, мактаб маъмурияти ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга ўғил болалар галстугининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган.

Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган.

ХТБ мазкур масалага сиёсий тус бермасликни сўраган.

1256
0