• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 февраля 2022

Урушда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш учун махсус самолёт учиб кетди

Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш учун Тошкентдан Польшага махсус самолёт жўнаб кетди.

675
0
"Дунё" АА

Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларни олиб келиш учун Тошкентдан Польшанинг Катовице шаҳрига махсус самолёт жўнаб кетди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда Катовице (Польша) аэропортига 262 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган.

Бугун, 28 февраль куни Тошкентдан парвоз қилган Uzbekistan Airways АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12:45 да Катовице аэропортига қўнади.

“Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Украинанинг "Краковец" назорат ўтказиш пункти орқали фуқароларимиз ўтказилишини тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган. Айни пайтга қадар 560 нафардан кўпроқ мамлакатимиз фуқароси Польша давлат чегарасини кесиб ўтди", - дейилади хабарда.

675
0